Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Uber бош директори Доро Хусравшоҳий – автомобиллар учадиган келажак ҳақида
Uber бош директори. Доро Хусравшоҳий The Verge нашрига берган интервьюсида компаниянинг келажаги, учар ва ҳайдовчисиз автоуловлар бўйича режалар, Трэвис Каланикнинг мероси билан қандай ишлаётгани ҳақида гапириб берди. «Хайтек» интервьюдан қисқача қисмни эълон қилди.
- Uber’да иш бошлагандан сўнг, биз компаниянинг келажаги фақат таксиларда эмаслигини англадик. Биз фаолиятимиз кўламини оддий автомобиллардан кенгроқ транспорт усулларига қадар кенгайтиришга қарор қилдик. Қандайдир паллада бизга ер юзида ва шаҳарларда етарлича жой ҳам топилмади.
- Мен жамоам билан ўтириб, бошқарув ва бир нуқтадан бошқасига ҳаракатланиш соҳасидаги турли лойиҳаларни кўриб чиқдим. Натижада келгуси 30 йил мобайнида шаҳар мобиллигини вертикализация ёрдамида бошқаришимиз керак эканини тушундик.
- Энди биз асосий кучимиз - маҳсулотни кенгайтириш қобилиятидан фойдаланишимиз керак. Биз ақлли маҳсулотни ишлаб чиқишимиз ва уни глобал бозорда кенгайтира олишимиз мумкин - Uber билан шундай бўлди, кейин с Uber X билан - ҳаттоки озиқ-овқат етказиб беришда ҳам!
- Турли транспорт турларини бир иловада бирлаштириш учун бизда ноёб имкониятлар мавжуд - шунинг учун бир сервисни фаол ривожлантиришни давом эттирамиз. Биз ўзимиз ҳеч нарса қурмаймиз - ишланма учун шерикларни жалб этдик, улар дронлар ҳамда учар автомобилларни яратмоқда. Uber бошқарув технологиясини яратади, шунингдек, барча жараёнларни стандартлаштиради. Шунинг учун Uber иловасига жамоат транспорти автобуслари, поездлар ва метроларни қўшиш имконияти пайдо бўлиши учун транспорт ташкилотлари, шаҳар ҳокимияти ва тартибга солиш органлари билан ҳамкорликка жуда очиқмиз.
- Умид қиламанки, яқин келажакда бизнинг дронларимиз яна йўлларда пайдо бўлади. АҚШ йўлларига имкон қадар хавфсиз тарзда қайтиш учун кўпроқ вариантларни кўриб чиқмоқдамиз. Биз қўшимча мустақил экспертларни, шу жумладан, Миллий йўл ҳаракати хавфсизлиги кенгашидан жалб этяпмиз, улар автопилотимиз хавфсизлигини ўз усуллари билан синаб кўриши мумкин.
- Хатоларимизни тузатишда биз камчиликларни нафақат техник таъминотда, балки автопилот тузилмасида ҳам қидирамиз.
- Яхшиямки, авиация саноати хавфсизлик соҳасини энг яхши стандартлаштирилишига эга, шунинг учун биз ҳеч нарса кашф қилишимиз шарт эмас. Ҳаммамиз буни биламиз, сабаби кўплаб бозор иштирокчилари билан учар автомобилларни ишлаб чиқмоқдамиз, шунингдек, деярли барча тартибга солиш идоралари билан ишламоқдамиз.
- Дастлаб, бизнинг учар автоуловларимиз фақат учувчилик бўлади. Ва мен бошқача йўл тутиш имкониятини ҳали кўрмаяпман - бу хавфсиз эмас.
- Мен хавфсизлик билан боғлиқ кичик муаммолар борлигига қўшиламан. Бироқ, Uber фақат рақамли компания эмас. Биз ҳақиқий дунё билан тўғридан-тўғри алоқадор рақамли компаниямиз. Сиз тугмачани босасиз – машина келади, бошқа томондан - сизга озиқ-овқат олиб келамиз. Компаниямизда ҳар куни реал дунёда 50 миллион сафар амалга оширилади, йўл ҳаракатида эса бошқа иштирокчилар ҳам бор, бахтсиз ҳодисалар юз беради ва ҳоказо - биз сизни бундан ҳимоя қилишга интилмоқдамиз, бироқ бу икки реаллик - рақамли ва ҳақиқий дунё тўқнашуви билан боғлиқ муаммодир.
- Ўтган йил охиридан бошлаб, Uber'нинг асосий устуворлиги - йўловчилар ва ҳайдовчилар учун хавфсиз муҳитни яратиш. Биз полицияни чақирув тугмасини тўғридан-тўғри иловага киритдик, ҳайдовчиларни яхшилаб текшириб чиқмоқдамиз ва йўловчиларнинг қариндошларига унинг қаерда жойлашганини кузатиб боришга имкон яратдик. Бу фақат бошланиши, биз бу йўналишни янада ривожлантиришни давом эттирамиз - умид қиламанки, хавфсизлик бизнинг бошқа транспорт компанияларидан энг катта фарқли жиҳатимиз бўлади.
- Менга ҳайдовчиларимизнинг уларнинг бизга ишлаши бўйича фикрлари жуда муҳимдир. Энг кўп учрайдиган жавоб: «Мен ўзим хўжайин бўлмоқдаман, истаган вақтимда ишлайман, хоҳлаган пайтида дам оламан». Бу биз учун жуда муҳим - йўловчилар ва ҳайдовчиларнинг шеригимиз, бироқ уларни бошқармаймиз. Келгусида мен қонунчилик бизни ўзгаришга мажбур қилиши мумкинлигини истисно қилмайман, аммо ҳозирги кунда тартибга солиш жараёни у қадар чигал эмас.
Мавзуга оид
11:04 / 04.12.2024
Uber Ҳиндистонда сув таксиси хизматини ишга туширди
20:14 / 28.11.2024
Uber обуна режаси туфайли Америка регулятори томонидан текширилади
20:27 / 26.08.2024
Uber Нидерландияда рекорд миқдорда — 324 млн доллар жаримага тортилди
19:18 / 01.08.2024