Жанубий Кореянинг LG компаниялари гуруҳи раиси Ку Бон Му вафот этди. У Жанубий Кореянинг йириклиги бўйича 4-конгломератини 23 йил давомида бошқарган.

Охирги вақтда миясида бир нечта жарроҳлик амалиёти ўтказган тадбиркор 73 ёшда бўлган.

Ку Бон Му компанияга раҳбарликни 1995 йилда отаси Ку Чжа Гёндан мерос қилиб олган. Эндиликда компаниялар гуруҳига раҳбарлик қилиш марҳумнинг укаси, унинг ўринбосари Ку Бон Чжун зиммасига ўтди. 

Ку Бон Мунинг ортидан икки қиз фарзанди ва LG’нинг бўлғуси раҳбари деб ҳисобланувчи 40 ёшли асранди ўғли Ку Гван Мо қолди.