Спорт | 14:36 / 20.05.2018
29162
1 дақиқада ўқилади
«Реал»нинг 2000дан ошиқ мухлиси ЕЧЛ финали учун чипталарни қайтариб берди
"Реал Мадрид"нинг 2000 мингга яқин мухлиси "Ливерпуль"га қарши Киевда бўлиб ўтадиган Чемпионлар Лигаси финали учун ўз чипталарини қайтариб беришди. Бу ҳақда AS хабар берди.
Нашр берган маълумотга кўра, мухлисларнинг чипталарни қайтариб беришига Украина пойтахтида тураржой нархининг қимматлиги, шунингдек, логистика билан боғлиқ муаммолар сабаб бўлган. Қўшимча қилинишича, Мадрид клуби қайтариб берилган чипталарни қайта сотувга қўйди.
"Реал" ҳамда "Ливерпуль" ўртасидаги финал ўйини 26 май куни, Тошкент вақти билан 23:45да Киевдаги "НСК Олимпийский" стадионида бўлиб ўтади.
Мавзуга оид
02:06 / 15.08.2024
«Реал» «Аталанта»ни мағлуб этиб, УЕФА суперкубогини энг кўп ютган клубга айланди
01:58 / 02.06.2024
«Реал» — 15 карра Чемпионлар Лигаси ғолиби
18:50 / 09.05.2024
Дунёнинг энг қиммат клублари рейтинги эълон қилинди
02:05 / 22.04.2024