Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Мирзиёевнинг Путин билан мулоқоти, 500 сўмликнинг тақдири, «Билайн»нинг судда ютқазиши, Фарғонада сел ва куннинг бошқа хабарлари
Якунланиб бораётган 21 май, душанба куни Ўзбекистон ва жаҳонда юз берган воқеа-ҳодисалар ҳамда янгиликларнинг энг муҳимлари ва энг саралари билан KUN.UZ дайжестида таништирамиз.
Мирзиёев ва Путин телефон орқали мулоқот қилди. Россия президенти шу йили Ўзбекистонга келади
Шавкат Мирзиёев шу куни Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев билан телефон орқали суҳбатлашди. Давлат раҳбарлари юқори даражадаги мунтазам учрашувлар ва алоқалар давомида эришилган келишувларни амалга ошириш доирасида Ўзбекистон-Қозоғистон муносабатларининг долзарб масалаларини муҳокама қилдилар.
Ўзбекистон хабарлари

Шавкат Мирзиёевнинг Андижонга сафари: Асосий гаплар
Тошкентдаги аввал ёпиб қўйилган яна бир кўча қайта очилмоқда
Долларнинг расмий курси сентябрдан бери илк марта 8000 сўмдан пастга тушди
Янги ҳайдовчилик гувоҳномалари ҳудудларда 1 июндан берилади
Бош прокуратурада янги лавозим тайинловлари рўй берди
«Уральские авиалинии» Ростов-Дондан Тошкентга парвоз қила бошлайди
Сел Фарғона водийсига ҳам «бостириб келди»
«Билайн-Ўзбекистон» интерконнект ставкаси бўйича суд ишида UMS ’га ютқазди
Компания 26,9 миллиард сўмлик жаримани тўлади. «Билайн» бош директори Дмитрий Шуков суд қарорига изоҳ бериб, UMS’га мисли кўрилмаган нарсаларга имкон берилаётганидан зорланди. Айни вақтда, БМТнинг Халқаро электроалоқа иттифоқи «Билайн»ни қўллаб-қувватлагани айтилмоқда.
Ўзбекистонда 50 ва 100 сўмлик тангалар ва 50, 100, 200 ва 500 сўмлик банкноталар муомаладан қайтариб олинади
Эски намунадаги 50 ва 100 сўмлик тангаларини, шунингдек 50, 100, 200 ва 500 сўмлик банкноталарини айирбошлаш ҳамда муомаладан қайтариб олиш тартиби тўғрисидаги низом Адлия вазирлигида рўйхатдан ўтказилди. Уларнинг ўрнига эса 2018 йил намунасидаги 50 сўмлик, 100 сўмлик, 200 сўмлик ва 500 сўмлик тангалар муомалага чиқарилади.
Жаҳон хабарлари

Николас Мадуро Венесуэлага яна президент бўлди
Мадуро рақибини халққа ҳурматсизликда айблади
«Россия империясидан узоқроқ бўлиш». Порошенко ўз миссиясини айтди
Америкалик сенатор КХДРга ҳарбий ҳаракатлар билан таҳдид қилди
«Сиёсий шармандалик». Трамп Ким Чен Ин билан учрашув борасида иккиланмоқда
«Тўп Европа томонида». Эрон ядровий битимга риоя этиш шартини маълум қилди
Хитойда «ажрашув солиғи» оммалашмоқда
МРБнинг илк аёл раҳбари ўз мажбуриятларини бажаришга киришди
Статистика: 2754 миллиардер ва қашшоқликда яшовчи 760 млн киши
Спорт хабарлари
Иньеста хайрлашув учрашувини ўтказди
Швеция қаторасига иккинчи маротаба хоккей бўйича жаҳон чемпиони бўлди
ЕЧЛга қайтиш. Ҳал қилувчи ўйинда барчаси 3 дақиқа ичида ўзгарди
Италияда еврокубокларга йўлланма олган ва лигани тарк этадиган жамоалар аниқ бўлди
Месси: Гризманни «Барселона»да кўришдан хурсанд бўламан
Испания мундиал учун якуний таркибни эълон қилди
Бельгия ЖЧ-2018 учун кенгайтирилган таркибни эълон қилди
Аргентина жаҳон чемпионати учун таркибни эълон қилди
Мавзуга оид
14:01 / 04.01.2025
Исроилнинг Ғазога авиазарбаси, Сурияга ташриф буюрган европалик вазирлар ва Анталянинг рекорди — кун дайжести
23:48 / 11.09.2024
11 сентябрнинг асосий янгиликлари: Ўзбекистонда рўй берган муҳим воқеа ва ҳодисалар
21:05 / 06.04.2020
Шифохонага тушган Жонсон, қироличанинг мурожаати, нефть бўйича келиша олмаётган Россия ва Саудия ҳамда куннинг бошқа хабарлари
22:31 / 04.04.2020