Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Россия империясидан узоқроқ бўлиш». Порошенко ўз миссиясини айтди
Украина президенти Пётр Порошенко давлат раҳбари лавозимидаги ўз миссияси ҳақида айтиб берди. Бу ҳақда у сиёсий қатағонлар қурбонлари хотирасига бағишланган ҳамда «Быковнянские могилы» қўриқхонасида ташкил этилган тадбирда маълум қилди, деб хабар бермоқда УНН.
«Мен ўз миссиямда Украина жамиятининг аксарият қисми қўллаб-қувватловини ҳис этмоқдаман. У шундан иборатки, - Украина Россия империясига яқинлашиш бўйича жуда хавфли ҳудуддан ортга қайтариб бўлмас тарзда чиқиши керак. Биз, Украина халқи, ўз танловимизни амалга оширдик. Биз Россия таъсир доирасидан ишонч билан чиқиб кетмоқдамиз», - деди Порошенко.
Унинг сўзларига кўра, давлат Украина халқи тарихини тиклаш ва сақлаб қолишга йўналтирилган, шунингдек, демократия ва гуманизм, инсон ҳуқуқ ҳамда эркинликлари идеалларига риоя этилишини таъминловчи сиёсатни олиб бормоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Порошенко Украина вакилларини МДҲнинг барча устав органларидан чақиртириб олганди.
Мавзуга оид
20:57 / 02.07.2026
Залужний Зеленскийга сайловда қатнашмоқчилигини айтди
16:47 / 02.07.2026
Россия Киевга вайронкор зарбалар йўллади – суратлар
11:21 / 02.07.2026
CSIS: Россия ҳар ой 30 мингдан ортиқ ҳарбийдан айрилмоқда
20:18 / 01.07.2026