Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Шавкат Мирзиёев Нурсултон Назарбоев билан ҳам суҳбатлашди
Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев билан телефон орқали мулоқот қилди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар бермоқда.
Давлат раҳбарлари юқори даражадаги мунтазам учрашувлар ва алоқалар давомида эришилган келишувларни амалга ошириш доирасида Ўзбекистон-Қозоғистон муносабатларининг долзарб масалаларини муҳокама қилдилар.
Мамлакатлар ўртасидаги савдо айланмаси ҳажмини жорий йилда 3 миллиард долларга етказиш, яқин йилларда эса - 5 миллиард долларга чиқариш учун имкон яратиб берадиган ҳажмларнинг барқарор ўсиши ва ўзаро савдо-сотиқ номенклатурасининг кенгайиши чуқур мамнуният билан қайд этилди.
Икки мамлакат ўртасида иқтисодий ва маданий-гуманитар ҳамкорлик учун мавжуд катта салоҳиятдан самарали фойдаланишга йўналтирилган минтақалараро алоқаларни жадаллаштиришга алоҳида эътибор қаратилди.
Саноат, энергетика, транспорт ва иқтисодиётнинг бошқа тармоқларида истиқболли қўшма лойиҳаларни амалга оширишда ўзаро манфаатдорлик тасдиқланди.
Давлат раҳбарлари икки томонлама ҳамкорлик бўйича Қўшма ҳукуматлараро комиссиянинг самарали фаолиятига, шунингдек, Қозоғистонда Ўзбекистон Республикаси йили доирасида муваффақиятли ўтказиб келинаётган тадбирларга юқори баҳо бердилар.
Шунингдек, халқаро сиёсат ва минтақавий ҳамкорликнинг долзарб масалалари юзасидан фикр алмашилди.
Мулоқот сўнгида Президентлар Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасидаги дўстлик, яхши қўшничилик ва стратегик шериклик муносабатларини янада мустаҳкамлаш, қардош мамлакатларимиз ва халқларимиз фаровонлиги йўлида ўзаро манфаатли ҳамкорликни кенгайтириш мақсадида қатъий эканликларини таъкидладилар.
Мавзуга оид
20:06 / 10.06.2026
Президент ҳузурида Ислом цивилизацияси марказининг фаолияти ва режалари кўриб чиқилди
19:10 / 10.06.2026
Шаҳарсозликда бош режа ва мастер-режа билан ишлашнинг янги тизими жорий қилинади
17:46 / 10.06.2026
Самарқанд туманлари қишлоқ хўжалиги, тўқимачилик ва қайта ишлаш саноатига ихтисослашган ҳудуд сифатида ривожлантирилади
10:15 / 10.06.2026