Жаҳон | 01:15 / 23.05.2018
3908
1 дақиқада ўқилади

Николас Мадуро 2025 йилгача Венесуэла президенти деб эълон қилинди   

Венесуэланинг амалдаги президенти Николас Мадуро 2019-2025 йиллар учун мамлакат президенти деб эълон қилинди. Тегишли баёнотни 22 май куни мамлакат миллий сайлов кенгаши раиси Тибисай Лусена берди.

Лусена Мадурога у 20 майдаги президент сайловлари ғолиби деб эълон қилинган ҳужжатларни топширган. 

Сайловлар натижаларига кўра, Мадуро 6,2 млн та овоз олган, унинг асосий рақиби Энри Фальконни 1,9 млн киши қўллаб-қувватлаган.   

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид