15:21 / 24.05.2018
9973

Андрес Иньеста расман япон клуби футболчисига айланди

«Барселона»нинг собиқ ярим ҳимоячиси Андрес Иньеста Япониянинг «Виссел Кобе» клуби аъзосига айланди.

Фото: J.League

26 май куни японлар клуби ўз стадионида ушбу 34 ёшли хавбекнинг тақдимот маросимини ўтказади.

«Виссел Кобе» хўжайини Хироси Микитани «Барселона»нинг титул ҳомийси ҳисобланмиш – Rakuten компанияси президенти ҳам ҳисобланади.

Бундан аввалроқ Иньеста «Виссел Кобе» билан 3 йиллик шартнома тузиши ва бу шартнома асосида жами 90 миллион доллар ишлаши ҳақида хабар берилганди.

Фото: Rakuten
Фото: Rakuten
Фото: Vissel Kobe
Top