"Бу Испания терма жамоасида сўнгги ўйиним эди. Миллий терма жамоадаги фаолиятнинг мўъжизали онлари охирига етди. Терма жамоа билан хайрлашиш хоҳлаганимдек бўлмади, бироқ футболда бундай ҳолатлар бўлиб туради", – деди Иньеста.
34 ёшли Иньеста Испания терма жамоаси сафида 2006 йилдан буён тўп суради. У терма жамоа сафида 133та ўйин ўтказиб, 13та гол киритган. Андрес терма жамоа билан 2 марта Европа чемпионатида (2008 ва 2012) ва 1 марта жаҳон чемпионатида (2010) ғолиб бўлган.












