Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг тиббий-ижтимоий муассасалари тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида” 2011 йил 23 августдаги 240-сон қарорига қўшимчалар киритилиши мумкин. Бу норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар муҳокамаси порталида эълон қилинган лойиҳада айтилади.
Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг тиббий-ижтимоий муассасалари тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида” 2011 йил 23 августдаги 240-сон қарорига киритилиши мумкин бўлган қўшимчалар:
1. 1-илова қуйидаги мазмундаги III-1-боб билан тўлдирилади:
“III-1. Ички ишлар органларининг муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахсларни реабилитация қилиш марказларида сақланаётганларни “Саховат” интернат уйларига жойлаштириш
17-1. Ички ишлар органларининг муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахсларни реабилитация қилиш марказлари (кейинги ўринларда реабилитация марказлари деб аталади)да сақланаётган мазкур Низомнинг 11-бандида кўрсатилган шахслар “Саховат” интернат уйларига жойлаштирилади.
“Саховат” интернат уйларига жойлаштириш учун юбориш реабилитация маркази бошлиғининг буйруғи асосида Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Махсус комиссияси қарорига мувофиқ амалга оширилади.
17-2. Реабилитация марказларидан “Саховат” интернат уйларига юборилаётганлар мазкур Низомнинг 11–12-бандларида кўрсатилган кўрсаткичлар бўйича тиббий кўрикдан ўтказилади.
Тиббий кўрик реабилитация марказлари тиббиёт ходимлари ва тегишли мутахассис шифокорлар томонидан амалга оширилади. Тиббий кўрик натижалари бўйича ёзма хулоса расмийлаштирилади.
17-3. Реабилитация марказларида сақланаётган шахсларни “Саховат” интернат уйларига жойлаштириш учун қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:
“Саховат” интернат уйларига жойлаштириш тўғрисида реабилитация марказида сақланаётган мазкур Низомнинг 11-бандида кўрсатилган шахсларнинг реабилитация маркази бошлиғи номига берилган аризаси;
“Саховат” интернат уйига расмийлаштирилаётган шахснинг шахси тўғрисидаги маълумотлар;
“Саховат” интернат уйларига жойлаштирилаётган шахснинг соғлиғи ҳолати бўйича тиббий хулоса;
ҳудудий тиббиёт бошқармасидан олинган руҳий-асаб касалликлари, силга қарши курашиш, онкологик ҳамда тери-таносил касалликлари диспансерларининг хулосалари;














