Дизайн
Uybor’нинг янгиланган замонавий дизайни сайт фойдаланувчиларини мамнун қилиши аниқ. Айниқса, мобил қурилмалар учун мўлжалланган янгича қиёфадаги интерфейс орқали керакли маълумотларни янада қулайроқ излаш ёҳуд жойлаштириш мумкин.


Тезлик
Uybor янада тезроқ ва самаралироқ ишлай бошламоқда. Дастур қайтадан ёзилган бўлиб, каттароқ тезликни таъминлайди. Бундан ташқари, портал эндиликда янада кенгроқ аудиторияга хизмат қила олади.
- Уй изловчилар учун янги имкониятлар
Янги иншоотларни топиш янада осонроқ: Янги қурилган биноларни қидиришда максимал қулайлик яратиш мақсадида, эндиликда Uybor’да эълон жойлаштирувчи илғор девелоперлар ва уларнинг яшаш мажмуалари саҳифасига асосий меню орқали тўғридан-тўғри ўтиш мумкин.
Уйлар ҳақида батафсил, кўпроқ маълумот: Tошкент шаҳрида жойлашган турар-жойларни изловчи мижозлар учун қўшимча маълумотлар тақдим этила бошланди. Масалан, мавжуд уйлар яқинидаги ҳудудда қандай мактаб, боғча, супермаркет, метро бекати ёки бошқа инфратузилмалар жойлашганлиги янгиланган Uybor’да кўрсатиб ўтилади.
Карта орқали қулай қидирув имконияти: Yandex харитаси ёрдамида фойдаланувчи уй излаши, шунингдек, исталган ҳудудни чизиб, унинг ичидаги уйларни кўздан кечириши янада осонлашди.
- Уй сотувчи ёки ижарага берувчиларга янги имкониятлар
Эълон жойлаштириш соддалашди: Авваллари Uybor порталида эълон жойлаштириш учун иккита қадамни амалга ошириш зарур эди: биринчи рўйхатдан ўтилиб, электрон манзилни киритиш талаб этилар эди. Кейин эса эълон жойлаштирилар эди.















