«Ёлғонни тўхтатиш керак!» - АҚШ Россияга Boeing MH17 бўйича чақириқ билан чиқди
АҚШ ҳукумати Украинада Малайзиянинг Boeing MH17 лайнери ҳалокатга учраши бўйича суриштирув хулосаларига тўла ишонади ва Россияни авиаҳалокатдаги «ўз ўрнига ойдинлик киритишга» чақиради. Бу ҳақда Давлат департаменти баёнотида айтилган.
Баёнотда айтилишича, Қўшма Штатлар ҳукумати халқаро тергов гуруҳининг Малайзия лайнерини уриб туширган «Бук» зенит ракета мажмуаси Россия қуролли кучлари 53-зенит ракета бригадасига тегишли бўлгани ҳақидаги хулосаларига бутунлай қўшилади.
«Биз БМТ Хавфсизлик Кенгаши талаби ҳақида эслатамиз. Унда айбдорлар жавобгарликка тортилиши ва барча давлатлар ушбу айбдорларни аниқлаш учун тўла ҳамкорлик қилиши белгиланган. Биз Россияни Хавфсизлик Кенгашининг 2166 (2014) резолюциясини ҳурмат қилиш ва унга риоя этишга чақирамиз. Россия ёлғонни бас қилиб, лайнер қулашида ўзининг тутган ўрнига ойдинлик киритиши учун вақт келди», - дея маълум қилишган баёнот тузувчилари.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Украинада Малайзия лайнерини уриб туширган «Бук» қайси давлатга тегишли бўлгани аниқланганди.
Мавзуга оид
18:44
Европа янги энергетика инқирозига дуч келмоқда — ОАВ
17:55
WSJ: Украина ўзининг баллистик ракетасини яратиш устида иш олиб бормоқда
15:56
Россия компанияси Ўзбекистон фуқароларини қурилиш соҳасида ишга олмоқчи
14:18