Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Йўловчи қотиллар қўлга олинди - ИИВ
24 май куни Тошкент шаҳрида қотиллик юз берди, деб хабар қилмоқда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси.
Қайд этилишича, Сергели туманида яшовчи, муқаддам судланган, В.К. ва Тошкент вилояти Чирчиқ шаҳрида яшовчи, муқаддам судланганлар П.К. ва Э.С., ҳайдовчи Ж.Р. бошқарувидаги “Матиз” русумли автомашинага йўловчи сифатида ўтириб, Сергели туманига келишган.
Шунда В.К. ҳайдовчи Ж.Р.нинг бўйин қисмидан бўғган вақтида П.К. ва Э.С. унинг кўкрак қисмига пичоқ билан уриб ўлдириб, жасадни воқеа жойига ташлаб, Чирчиқ шаҳрига бориб Ж.Р.га тегишли пулларни ҳамда мобиль телефонини олиб, автомашинани ташлаб қочиб кетганлар.
Кўрилган тезкор чоралар натижасида В.К., П.К ва Э.С. қўлга олинган.
Мавзуга оид
12:11 / 06.07.2026
Ўзбекистонда биринчи Халқаро ислом форуми бошланмоқда
18:20 / 04.07.2026
Тошкентнинг ҳар бир туманида 15-20 тадан жамоат ҳожатхоналари қурилади
17:57 / 04.07.2026
Тошкентда янги типдаги мактаблар қурилади: спортзал ва ошхона ертўлада бўлади
17:37 / 04.07.2026