Ўзбекистон | 10:40 / 27.05.2018
12556
1 дақиқада ўқилади

Абдулазиз Комилов Россияга боради

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов 28-30 май кунлари амалий ташриф билан Россияда бўлади. Бу ҳақда ТИВ матбуот хизмати хабар берган.

«2018 йилнинг 28-30 май кунлари Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов амалий ташриф билан Россияда бўлади», дейилади хабарда.

Қайд этилишича, Комилов Москва шаҳрида икки томонлама учрашувлар ҳам ўтказилиши кутилмоқда.

Шунингдек, вазир «Примаков ўқувлари» анъанавий халқаро форумида иштирок этади ҳамда нутқ сўзлайди.

Бундан аввалроқ Россия Мудофаа вазири Сергей Шойгу икки томонлама ҳарбий-техник ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилиш учун Тошкентга келганди.

Азиз Қаршиев
Тайёрлаган Азиз Қаршиев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид