26 май куни Тошкент туманида кўнгилсиз воқеа юз берди, деб хабар қилмоқда Ўзбекистон Республикаси ИИВ жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси.

Қайд этилишича, шу туманда яшовчи, ўрта мактабнинг 6-синф ўқувчиси, Ж.Р. уйида отаси Ж.М.га тегишли пневматик тўппончасини ўйнаб, тўппонча тепкисини босган вақтида ўқ отилиб шу уйда меҳмонда бўлган, ўрта мактабнинг 1-синф ўқувчиси С.Р.ни чап қўл тирсак қисмига теккан. 

Натижада С.Р. жароҳат олиб касалхонага ётқизилган.