Жамият | 08:27 / 28.05.2018
9734
1 дақиқада ўқилади

Тиббиёт коллежига ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилиб, 1500 доллар олган шахс ушланди

Фото: iStock

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Наманган вилоят бошқармаси ходимлари томонидан тезкор тадбир ўтказилди. Бу ҳақда маҳкама матбуот хизмати хабар бермоқда.

Қайд этилишича, фуқаро И. ўзини Чуст тиббиёт коллежи физика фани ўқитувчиси вазифасида ишлашини айтиб, фуқаро З.нинг ишончига кириб, уни алдаб, ўғли Ш.ни тўлов контракти асосида тиббиёт коллежига муассаса раҳбарлари орқали ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилиб, 1.500 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан олган вақтида ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан фуқаро И.га нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, тергов олиб борилмоқда. 

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид