Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасидаги товар айирбошлаш муддатидан аввал 5 млрд долларга етказилиши мумкин
Ўзбекистон-Қозоғистон савдо динамикаси икки мамлакатга товар айирбошлашни 2020 йилга етмай 5 миллиард долларга етказиш имконини беради. Ўзбекистон ташқи савдо вазирлиги матбуот хизмати шу ҳақида хабар берди.
Ўтган йил учун товар айирбошлаш 2 миллиард доллардан ошди, жорий йилнинг 4 ойида бу кўрсаткич 788 миллион долларни ташкил қилди (41,6 фоизга ўсди). Манбада таъкидланишича, Ўзбекистон ҳукуматининг баъзи импорт товарларига акцизларнинг пасайтирилиши савдо ҳамкорлиги фаоллашишига ижобий таъсир кўрсатди.
"Мазкур динамика сақлаб қолинса, томонлар яқин орада ўзаро савдо ҳажмини 5 миллиард долларга етказишлари ва шу тариқа давлат раҳбарлари топшириқларини 2020 йилга етмаёқ муддатидан аввал бажришлари мумкин", - деди ташқи савдо вазири ўринбосари С.Саифназаров.
Таъкидлаш жоизки, Остонада бўлиб ўтган икки мамлакат ўртасидаги ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро комиссия қўшма йиғилишида томонлар товар айирбошлашни 2018 йилда - 3 миллиард долларга ва 2020 йилга бориб 5 миллиард долларга етказишга келишиб олишганди.
Мавзуга оид
22:02 / 02.05.2026
Ўзбекистон ва Қирғизистон “Қамбарота ГЭС-1” қурилиши бўйича музокара ўтказди
17:29 / 02.05.2026
Ўзбекистон ташқи қарзи 2025 йилда 18 млрд долларга ошди. Бу рекорд кўрсаткич
11:48 / 16.04.2026
Ўзбекистонда аҳоли сони бўйича янги маълумот эълон қилинди
09:56 / 16.04.2026