Хитой ва Франция олимлари “Марварид” деб номланган экспедиция вақтида Хитойнинг жанубида жойлашган Гуйчжоу вилоятидаги улкан ғор Мяони суратга олишди.  

Мяо ғори ҳажми бўйича дунёда биринчи ўринда бўлиб, ўз ичига 22 та футбол майдони ёки 4 та Гиза эҳромини сиғдира олади.

Видеода ғордаги уйдек келадиган тошлар, қотиб қолган шаршараларни эслатувчи тош устунлари, сталактитларни кўриш мумкин.