АҚШ Хитойнинг Америка бозорига етказиб берилувчи қатор товарларига 25 фоизлик божхона божларини жорий этишни мўлжалламоқда. Бу ҳақда Оқ уй сайтида хабар берилган.
«Қўшма Штатлар ХХРдан импорт қилинувчи товарларга 25 фоизлик тариф ўрнатади - 50 млрд доллар суммадаги. Ушбу товарлар саноат учун муҳим аҳамиятга эга бўлган технологиялардир. Қопланувчи импортнинг якуний рўйхати 2018 йил 15 июнга қадар эълон қилинади», - дейилади хабарда.
Таъкидланишича, АҚШ Хитой жисмоний ва юридик шахсларига нисбатан «аниқ инвестицион чекловлар жорий этади ва экспорт назоратини кучайтиради».
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Япония АҚШ божларига жавоб чораларини тайёрлаб қўйганди.

















