Жаҳон | 18:27 / 30.05.2018
10374
1 дақиқада ўқилади

АҚШ Суриянинг Абхазия ва Жанубий Осетия бўйича қарорини қоралади

Фото: Getty Images

АҚШ Давлат департаменти Суриянинг Жанубий Осетия ва Абхазия мустақиллигини тан олиш бўйича қарорини қоралади. Бу ҳақда идора сайтида хабар берилган.

Давлат департаментидан таъкидлашларича, Жанубий Осетия ва Абхазияни ҳамон Грузиянинг бир қисми сифатида кўришади.

«Биз Грузиянинг суверенитети, мустақиллиги ва ҳудудий яхлитлигини бутунлай қўллаб-қувватлаймиз ҳамда барча давлатларни БМТ Низомига мувофиқ ўз мажбуриятларини бажариш ва шундай қилишга чақирамиз», - дейилади хабарда.

Шунингдек, АҚШ Россияни қуролли кучларни Жанубий Осетияда 2008 йилда юз берган ҳарбий можародан аввалги позицияга қайтаришга чақирди.  

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Грузия Сурия билан дипломатик алоқаларни узаётгани хабар берилганди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид