29 май куни Тошкент вилоятининг Бўка туманида мудҳиш қотиллик юз берди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар қилмоқда.

Маълум бўлишича, шу туманда яшовчи 26 ёшли С.О. ва унинг онаси 58 ёшли Ҳ.О.лар уйида оилавий жанжал оқибатида бирга яшаган Ҳ.О.нинг турмуш ўртоғи ва С.О.ни отаси бўлган Ё.О.ни арқон билан бўғиб ўлдиришган. 

Она ва бола ушланган.