Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон ҳарбийлари ШҲТнинг «Тинч миссия-2018» машқларида иштирок этади
Шанхай ҳамкорлик ташкилоти (ШҲТ)га аъзо давлатлар ҳарбий делегациялари Россиянинг Челябинск областига август ойида Чебаркуль полигонида бўлиб ўтадиган «Тинч миссия-2018» қўшма террорчиликка қарши қўмондонлик-штаб машқларига тайёргарлик масалаларини муҳокама қилиш учун етиб келди.
Ҳиндистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Хитой Халқ Республикаси, Покистон, Россия, Тожикистон ва Ўзбекистоннинг ҳарбий вакиллари Челябинск областидаги полигонда машқлар концепцияси, амалий ҳаракатлар режаси, шунингдек, «Тинч миссия-2018»га ҳар бир мамлакатдан жалб этилувчи куч ва воситаларни муҳокама қилмоқда. Шунингдек, делегациялар логистика масалалари, ҳарбий техника ва қурилмаларни Россия ҳудудига олиб бориш тўғрисидаги масалаларни ҳам мувофиқлаштирмоқда.
Мазкур машғулотлар доирасида ШҲТга аъзо давлатларнинг бош штаб бошлиқлари учрашуви ҳам бўлиб ўтади, деб хабар беришган Россия Марказий ҳарбий округи матбуот хизматидан.
ШҲТга аъзо давлатлар ҳудудида «Тинч миссия» террорчиликка қарши машқлар ҳар икки йилда бир марта ўтказилади. Сўнгги машғулотлар 2016 йилда Қирғизистондаги Иссиқкўл кўли яқинидаги Эдельвейс полигонида ўтказилган.
Мавзуга оид
16:12 / 12.09.2022
“Самарқанд руҳи” – халқаро ҳамкорликнинг янги форматини шакллантиришда мустаҳкам пойдевор бўлиши мумкин
15:28 / 12.09.2022
ИИВ Тошкент шаҳри ва қўшни вилоятларга кириш-чиқиш ёпилиши ҳақидаги хабарларни рад этди
11:13 / 12.09.2022
Шавкат Мирзиёев: ШҲТ айирмачилик унсуридан холи бўлган жозибадор маконга айланиши лозим
07:50 / 12.09.2022