Ўзбекистон | 18:48 / 31.05.2018
7654
1 дақиқада ўқилади

Қашқадарёда Жанубий Корея билан 15 млн долларлик янги қўшма корхона иш бошлайди

Фото: KUN.UZ

Қашқадарё вилояти делегациясининг Корея Республикасига уюштирган ташрифи натижасида Кореянинг SGT компанияси ҳамда «BIG Agro» корхоналари ўртасида замонавий иссиқхоналар ва томчилатиб суғориш технологияларини Ўзбекистонда ишлаб чиқариш бўйича қўшма корхона очиш борасида шартнома имзоланди.

«BIG Agro» МЧЖ вакили Бобур Абдумавлоновнинг Kun.uz’га маълум қилишича, Жанубий Кореянинг нуфузли SGT билан тузилган йирик шартнома қиймати 15 миллион АҚШ долларга тенг.

Мазкур шартномага кўра Жанубий Кореялик мутахассислар томонидан ўйлаб топилган иссиқхоналар конструкцияси ва томчилатиб суғоришга оид энг сўнгги технологиялар асосида маҳсулотлар ишлаб чиқарувчи янги корхона Қашқадарё вилоятида иш бошлайди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ «BIG Agro» МЧЖ томонидан Қашқадарё вилоятининг Миришкор туманида илк бор аччиқ қалампирнинг кайен гибридли нави кўчатлари етиштирилиб, дала майдонларга экилаётгани ҳақида ҳам хабар берган эдик.

Шуҳрат Шокиржонов
Тайёрлаган Шуҳрат Шокиржонов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид