Россиялик журналист Аркадий Бабченкони ўлдиришган бўлган суиқасд тўғрисидаги иш теракт этиб қайта ўзгартирилади. Бу ҳақда «Украинские новости» Украина Хавфсизлик хизматидаги (УХХ) манбаларга асосланиб хабар бермоқда.

Нашр маълумотларига кўра, УХХ Бабченкони қасддан ўлдириш бўйича ишни юритувга олган. Манбанинг маълум қилишича, маҳкама ишни террорчилик акти сифатида ўзгартиришни режалаштирмоқда. Нашр бу қарор нима билан боғлиқ бўлиши мумкинлигини изоҳламади.

Бабченко ўлдирилгани ҳақидаги хабар 29 май оқшомида пайдо бўлди. Эртаси куни УХХ журналистнинг тирик экани, Бабченконинг ўлдирилиши ҳақиқий суиқасд ташкилотчиларини қўлга олиш мақсадида саҳналаштирилганини эълон қилди.