Саудия Арабистони ҳаками Фаҳад ал-Мирдасий ЖЧ-2018 мусобақасидан четлатилди.
Икки ҳафта олдин, 32 ёшли рефери Саудия Арабистони футбол федерацияси томонидан пора олганликда айбланган ва дисквалификация қилинган эди.
ФИФА ҳакамлар қўмитаси баёнотига кўра, ал-Мирдасий бундан буён жаҳон чемпионатида ишлаш критерияларига мос келмайди.
Ал-Мирдасийнинг ассистентлари Ҳасан Ал-Махрий (БАА) ва Хироши Ямаучи мос равишда Муҳаммад Абдулла (БАА) ва Рюижи Сато (Япония) бригадасидан жой олади.













