Беларусдаги 1-сонли Баранович лицейида сўнгги қўнғироқ тадбири вақтида битирувчининг елкасида ўтириб қўнғироқ чалувчи 1-синф ўқувчиси ўрнини дрон эгаллади. Intex-press нашри шу ҳақида хабар берди.
Қоидага кўра, тадбирларда битирувчининг елкасига қўлига қўнғироқ ушлаган 1-синф ўқувчиси ўтказилади. Бироқ Беларусда қўнғироқ бириктирилган дрон ишга туширилди, бу ишни лицей директори Алексей Бичковский амалга оширди.


















