TERRA-MODIS сунъий йўлдош платформасининг маълумотларига кўра, Амударё ва Сирдарёнинг юқори қисмидаги дарё ҳавзаларининг қор қоплаган майдони 2018 йилнинг 31 март куни ҳолатига кўра 2017 йилнинг қор кўп ёққан шу даврига нисбатан анчагина озроқ.

Амударё юқори қисмининг қор қоплаган майдонини

2018 йил март ойининг охирги давридаги ҳолати
Амударё юқори қисмининг қор қоплаган майдонини

2017 йил март ойининг охирги давридаги ҳолати

Экспертларнинг фикрича, бундай шароитда, Амударёнинг қуйи оқими учун серсувлик миқдорини узоқ муддатли башоратига биноан, ҳосил ўсиши вақтида сув миқдори меъёрдан 40 фоиз атрофида бўлиши кутилмоқда. Бошқача айтганда, жорий йилда тадқиқот ўтказилаётган минтақаларда сув кам бўлади. Бу эса, авваламбор, қишлоқ хўжалигида кам сувлик билан боғлиқ бўлган эҳтимолли хатарлар оқибатларини пасайтириш учун мослашувнинг қўшимча чора-тадбирларини ўтказишни талаб қилади.

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Тараққиёт дастури ва Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ҳузуридаги Гидрометеорология хизмати билан ҳамкорликда иқлим ўзгариши ҳақидаги БМТнинг доиравий конвенциясининг Адаптацион фонди молиявий кўмагида амалга оширилаётган «Ўзбекистоннинг қурғоқчил ҳудудларида жойлашган фермер ва деҳқон хўжаликларининг иқлимий барқарорлигини таъминлаш» қўшма лойиҳаси доирасида такомиллаштирилган Қурғоқчиликни олдиндан огоҳлантириш тизими (ҚООТ) бундай башоратларни кўра билиш имконини беради.

Бутунжаҳон метеорология ташкилотининг баёнотига кўра, 2017 йилдаги табиий офатлардан кўрилган зарар рекорд даражадаги 320 миллиард долларга тенг бўлди.

Ўзгидромет мутахассислари томонидан мана шундай тизим сув оқимини шакллантириш зоналари бўлмиш Амударё ва Сирдарёнинг юқори қисмлари учун ишлаб чиқилган эди. Шуни қайд этиш жоизки, Қорақалпоғистон Амударёнинг этакларида жойлашган ва бу ерда мазкур сув оқимидан фойдаланиш ва қайта тиклашга зарур бўладиган шароитлар юқори қисмлардан тубдан фарқ қилади. Лойиҳа доирасида мазкур тизим ҳудуднинг географик жойлашуви шароитларига мослаштирилди. Ҳозирги вақтда у икки турдаги маҳсулотни олиш имконини беради - сув миқдорини сифатли баҳолаш, у туфайли йил сув ресурслари билан етарли даражада таъминланганлигини ёки қурғоқчилик кутилаётганини, ҳамда маълум бир объект учун сув захираларини сон жиҳатдан тавсифлаш ҳақида тасаввур берадиган маълумотларни аниқлаш мумкин бўлади.