Жаҳон | 09:41 / 01.06.2018
2461
1 дақиқада ўқилади

Мадуро сиёсий маҳбусларни озод қилишга рози бўлди

Фото: AP Photo / Erhan Elaldi/Pool

Венесуэла президенти Николас Мадуронинг мухолифатдан 4 губернатор билан учрашувига кўра сиёсий маҳбусларни бир кун ичида озод қилишни бошлашга келишилди. Бу ҳақда учрашув иштирокчиларидан бири, Тачира штати губернатори Лейди Гомес маълум қилди. 

“Президент жавоби шундай бўлди: 24 соат ичида сиёсий маҳбусларни озод қилиш бошланади. Биз барча сиёсий маҳбусларнинг озод қилинишида иштирок этишга тайёрмиз”, деб айтган Гомес.

Мадуро навбатдаги президентлик сайловларида ғолиб бўлгандан кейин “сиёсий зўравонлик” учун судланган ёки ҳибсга олинган барча мухолифатчиларни озод қилишини айтган. Бу ваъдага кўра, Сулия штатида 20 га яқин сиёсий маҳбус озод қилинган.

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид