18:47 / 02.06.2018
7483

ЕХҲТ MH17 ҳалокатини суриштирувдан ўтказишда иштирок этмаяпти

Фото: Antonio Bronic/Reuters

ЕХҲТнинг махсус мониторинг миссияси иштирокчилари 2014 йил июль ойида Донецк узра осмонда уриб туширилган Малайзиянинг Boeing 777 ҳалокатини суриштирувдан ўтказиш жараёнида иштирок этишмаяпти. Бу ҳақда ЕХҲТнинг Украинадаги махсус мониторинг миссияси раҳбари ўринбосари Александр Хуг маълум қилди.

«Бизда мониторингни амалга оширишга мандат бор. Биз уни 2014 йилдан бери бажармоқдамиз ҳамда бу ҳисоботда самолёт ҳалокатга учраган туманда бўлганимизга гувоҳ бўлишингиз мумкин. Биз ҳалокат жойига боришга кўмак кўрсатдик, бу жасадлар қолдиқларини олиб кетишни таъминлаш учун керак эди. Биз талаб этиладиган бўлса, буни қилишда давом этамиз», - дея таъкидлаб ўтган у.

У бу иш бўйича маълумотлар бор эканига доир саволга жавоб қайтариб, ҳалокатни суриштирувдан ўтказиш ваколатли органлар вазифаси эканини таъкидлаб ўтди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россия ТИВ раҳбари Сергей Лавров МН17 бўйича вазиятни Скрипаллар иши билан тенглаштирганди.

Top