«Манчестер Юнайтед»нинг собиқ бош мураббийи Алекс Фергюсон шифохонадан чиқди ва уйида даволанади, деб хабар беради The Sun.

5 май куни шотландиялик мутахассис миясига қон қуйилганидан сўнг, жарроҳлик амалиётидан ўтган эди. Уч кун ўтгач, Фергюсон кома ҳолатидан чиқди ва қариндошлари, дўстлари билан мулоқот қилди. 9 май куни жонлантириш бўлимини тарк этиб, стационар даволанишга ўтган эди.

Хабарга кўра, Фергюсон келаси мавсумдан «Манчестер Юнайтед» уй ўйинларига ташриф буюради. Шунингдек ЖЧ-2018 ўйинларини ҳам томоша қилади.