Франциялик рассом Бенедетто Буфаллино эски Ford Mondeo автомобилини пицца пишириш учун печга айлантирди.
Рассом машинанинг ойналари жойлашган қисмини кесиб олиб, машина ичидаги ўриндиқлар ва барча қурилмаларни олиб ташлаган. У машина ичига пицца пишириш учун “токча”ни жойлаб, иссиқликни сақлаш учун унинг атрофини ғиштлар билан ўраб чиққан. Қарабсизки, пицца пишириш учун бинойидек печь тайёр бўлган.























