Испания Социалистик партияси етакчиси Педро Санчес мамлакат бош вазири сифатида қасамёд келтирди. Бу ҳақда El Pais хабар бермоқда.

Маросим Испания қироли Филипп VI иштирокида бўлиб ўтди. Санчес мамлакат ва қиролга хизматида «ўз мажбуриятларини виждонан ва ҳалол бажаришга» ваъда берди.

Нашрнинг таъкидлашича, маросим католик диний белгиларисиз ўтган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Испания парламенти мамлакат ҳукумати ва бош вазири Мариано Рахойга импичмент эълон қилгани хабар берилганди. Таъкидланишича, бундай қарор 2013 йилда авж олган ва ҳозиргача суриштирувдан ўтказилаётган коррупция можароси туфайли қабул қилинган.