Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қорақалпоғистонда юз берган ЙТҲ оқибатида ҳайдовчи ва йўловчи вафот этди
Қорақалпоғистон Республикасининг Қораузоқ туманида 1 июнь куни Амударё тумани Хитой маҳалласида яшаган, Р.Ў. “Нексия-3”, русумли автомашинасини А-380 “Ғузор-Бухоро-Нукус-Бейнеу” йўлининг 681-км.да ҳайдаб кетаётиб бошқарувни эплай олмаслиги туфайли йўл четига ағдарилиб кетган.
Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар бермоқда.
Қайд этилишича, ҳодиса оқибатида ҳайдовчи Р.Ў. ва унинг бир нафар йўловчиси олган жароҳатларидан воқеа жойида вафот этган ҳамда яна бир йўловчиси, жароҳат билан касалхонага ётқизилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Сурхондарёда юз берган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида икки киши ҳалок бўлганди.
Мавзуга оид
12:35 / 08.07.2026
Lacetti иккига бўлиниб кетган авария оқибатида икки киши ҳалок бўлган
10:58 / 08.07.2026
Тошкентда Lacetti чироқ устунига бориб урилди
10:44 / 07.07.2026
Буви ва набиранинг фожиали ўлими: Андижондаги ЙТҲ қасддан одам ўлдириш дея малакаланиши керак
09:00 / 05.07.2026