"Бу кодни ҳеч кимга ошкор қилманг!" - гап бир марталик код ва пароллар ҳақида борганда бу шу қадар табиий жавобдек туюладики, уни ҳар сафар такрорлашга ҳожат йўқдек гўё. Бироқ ҳар хил вазият бўлади, деб ёзади Касперский лабораториясининг интернет таҳлилчилари.
Ёрдам ҳақидаги мулойим мурожаат
Фишингга шундай мисол келтириш мумкин. Инсон тахминан қуйидаги мазмундаги SMS-хабарни олади:
"Хайрли кун, сиз мени танимайсиз, лекин сизнинг телефон рақамингиз бир пайтлар менга тегишли бўлган. Эски рақамимга боғланган эски аккаунтларимдан бирини логинлашга уриняпман, бироқ у эски рақамимга борган фаоллаштирув кодини талаб қилмоқда. Шу код келганда уни менга юборишингизни илтимос қилсам, сизга ноқулайлик туғдирмайманми? Олдиндан катта раҳмат".
Агар телефон рақамидан узоқ вақт фойдаланилмаса, уяли операторлар ҳақиқатда уни ўчириб қўйишади ва бошқа одамга сотиб юборишади — шундай экан, сизнинг рақамингизнинг қачонлардир бошқа эгаси бўлганлигига ишонасиз, айниқса, рақамни яқиндагина олган бўлсангиз.
Агар илтимоснома етарлича ақлли тилда ёзилган бўлса, ишончли кўринади - хушмуомала инсонга ёрдам беришга тайёр ғамхўр кишилар кодни йўллашга ваъда беришади. Код келгач, уни хабар муаллифига юборишади, у эса бунга жавобан самимий миннатдорчилик билдиради. Аслида эса улар бу инсонга ўз аккаунтларига кириш имконини берган бўлишади.

Аккаунтларни қўпол равишда бузиш ёки аслида нима рўй берди
Эҳтимол, бу қачонлардир сизнинг рақамингиз тегишли бўлган ва ҳақиқатда айни дамда ёрдамингиз керак бўлган инсон бўлиши мумкин. Бироқ бундай эҳтимол жуда кам. Бу аслида фишинг бўлганлигига оид эҳтимол кўпроқ. Яна нима ҳам рўй берган бўлиши мумкин?
Ёвуз ниятли кимса тармоқ кенгликларида маълум бир электрон почтаси ва телефон рақами бир-бири билан боғлиқ экани ҳақидаги маълумотга дуч келади - бу эса сизнинг телефон рақамингиз ва манзилингиз бўлади. Агар Yahoo, Twitter ёки LinkedIn'да (ёки сўнгги бир неча йилда маълумотлар тарқалиши қайд этилган юзлаб сервислардан бирида) сизнинг аккаунтингиз бўлган бўлса, телефоннинг маълум бир рақами сизнинг почтангиз билан боғлиқлиги ҳақидаги маълумотни топиш қийинчилик туғдирмайди.















