07:54 / 15.09.2018
5071

Польша президенти сайловолди кампаниясида сохта аккаунтлардан фойдалангани маълум қилинди   

Фото: REUTERS

Wyborcza нашри Польша президенти Анжей Дуданинг сайловолди штаби 2015 йилги сайловолди кампанияси вақтида “автоматик изоҳлар”дан фойдаланганини тасдиқловчи ҳужжатларни чоп этди. Ўтказилган тафтишга кўра, штаб интернетда форумлар ва бошқа баҳс-мунозара майдончаларини модерация қилган ботлар хизматларидан фойдаланган. 

Бир изоҳни модерация қилиш 2 злотий (50 цент атрофида) турган. Ҳар ой 5 мингга яқин изоҳ жойлаштирилган. Кўрсатилган хизматнинг умумий нархи 2015 йил марти учун 40 минг злотийни ташкил қилган.  

Буюртма “Firma Elchupacabra” фирмаси томонидан бажарилган. Нашр бу фирманинг офиси оддий уйда жойлашгани, унинг эшигини ҳеч ким очмаётгани, кўрсатилган телефон рақамига тушиб бўлмаётганини маълум қилган.

Польша Давлат сайлов комиссияда Дуда штаби “автоматик изоҳлар”ни интернетда жойлаштириш учун тузган битим бор бўлиб, мутахассисларнинг фикрича, бу ботлардан, яъни сохта аккаунтлардан фойдаланилганига ишора қилади.

Нашрдаги мақолада келтирилишича, 2015 йил февралидан апрелигача Дудани қўллаб-қувватлаш даражаси кескин ошган. Шу билан бир вақтда ижтимоий тармоқларда бошқа номзод – Бронислав Коморовский номига кўплаб салбий хабарлар кўпайган.

Top