7 июнь куни Ўзбекистон терма жамоаси сафарда Уругвайга қарши ўртоқлик ўйинида иштирок этади.
Бугун, 3 июнь куни терма жамоа аъзолари Тошкент - Истанбул - Мадрид - Монтевидео йўналиши бўйлаб сафар қилиб, Уругвай пойтахтига етиб боришди. Делегация Монтевидео шаҳридаги Raddison Montevideo Victoria Plaza меҳмонхонасига жойлашишди, деб хабар беради ЎФА сайти.
Эслатиб ўтамиз, Уругвайга қарши ўйин 8 июнь куни Тошкент вақти билан тонг-саҳарда, соат 04:00да бошланади.

















