Гватемалада Фуэго вулқони отилиши оқибатида ҳалок бўлганлар сони 65 кишига етди. Бу ҳақда Prensa Libre маҳаллий ҳукуматга асосан хабар бермоқда.

Аввалроқ, 62 киши ҳалок бўлгани ҳақида хабарлар тарқалганди.

Фуэго вулқони туфайли бир нечта шаҳарларда тревоганинг «қизил» даражаси эълон қилинган. Шунингдек, ОАВ вулқон отилиши оқибатида тахминан 296 киши жароҳат олганини хабар бермоқда.

Шунингдек, маълум бўлишича, АҚШ Гватемалада вулқон отилиши оқибатида жароҳат олган ва жабрланганларга ёрдам тақдим этади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Гватемалада вулқон отилиши туфайли ҳалок бўлганлар сони ортаётгани хабар қилинганди.