18:39 / 06.06.2018
8063

Нидерландия Украина ва «Малайзия авиайўналишлари»ни MH17 учун жавобгарликка тортишдан бош тортди

Фото: РИА Новости / Андрей Стенин

Нидерландия парламенти Украина узра Малайзиянинг MH17 рейсидаги Boeing лайнери ҳалокати учун Украина томонини жавобгарликка тортишни назарда тутувчи таклифни кўриб чиқишдан бош тортди. Бу ҳақда ТАСС хабар бермоқда.

Таъкидланишича, «Демократия учун форум» партияси раҳбари Тьерри Боде шундай таклиф билан чиққан. У Украина томонини жавобгарликка тортиш ва қурбонлар яқинларига товон пуллари тўланишини таъминлашни таклиф қилган. Бундай ташаббусни ўта ўнг Озодлик партияси ҳам қўллаб-қувватлади.

Шунингдек, Боде «Малайзия авиайўналишлари» компаниясини Малайзия ҳаво кемаси ҳалокати учун жавобгарликка акциядор сифатида жалб этишни ҳам таклиф қилди, бу ҳам парламентда қўллаб-қувватланмаган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ЕХҲТ MH17 ҳалокатини суриштирувдан ўтказишда иштирок этмаётгани хабар қилинганди. 

Top