Спорт | 15:55 / 09.06.2018
42706
1 дақиқада ўқилади

80 фоизлик чегирма. "Реал" Роналдунинг нархини эълон қилди

Фото: Zimbio

"Реал Мадрид" жамоа ҳужумчиси Криштиану Роналдуни сотишга тайёр. Бу ҳақда El Mundo маълум қилди. 

Нашрнинг ёзишича, 33 ёшли футболчининг шартномасида 1 млрд евро товон пули белгиланган. Шундай бўлишига қарамай, клуб раҳбарияти футболчини 200 млн евродан кам бўлмаган пул эвазига қўйиб юбормоқчи. 

ОАВда футболчига "ПСЖ", "Манчестер Юнайтед", "Бавария" ҳамда "Ювентус" каби клублар қизиқаётгани ҳақида маълумотлар пайдо бўлганига қарамай, ҳеч қайси клуб Роналду борасида мадридликларга жиддий таклиф билан чиқмаган. 

Роналдунинг "Реал" билан амалдаги шартномаси 2021 йилнинг 30 июнига қадар белгиланган. Якунланган мавсумда португалиялик футболчи барча мусобақаларда 44та ўйинда майдонга тушиб, 44та гол ва 8та голли узатмага муаллифлик қилди. 

Мавзуга оид