«Голден Стэйт Уорриорз» Миллий баскетбол ассоциацияси (МБА) плей-оффи финал серияси тўртинчи баҳсида «Кливленд Кавальерс»ни йирик ҳисобда таслим этди ва МБА чемпионига айланди.
Кливлендда бўлиб ўтган беллашув меҳмонларнинг 108:85 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди. Ғолиб жамоа сафида Кевин Дюрант трипл-даблни (20 очко, 12 тўпни эгаллаб олиш, ўнта тўп узатиш) расмийлаштирди. Энг сермаҳсул ўйинчига эса Стивен Карри айланди, у 37 очко жамғарди.
Мезбонлар сафида Леброн Жеймс 23 очко тўплашга муваффақ бўлди.
Тўрт ғалабага қадар бўлган серия «Уорриорз»нинг 4-0 ҳисобидаги ғалабаси билан тугади.
«Голден Стэйт» учун бу сўнгги тўрт йилдаги учинчи чемпионлик соврини бўлди.
МБА. Плей-офф. Финал. 4-ўйин
«Кливленд Кавальерс» (АҚШ, Кливленд) — «Голден Стэйт Уорриорз» (АҚШ, Окленд) — 85:108 (25:34, 27:27, 13:25, 20:22)
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Леброн Жеймс афсонавий Майкл Жорданнинг рекордини янгилаган эди.