Жаҳон | 16:35 / 09.06.2018
44164
1 дақиқада ўқилади

Катталиги теннис тўпидек келувчи дўлни кўрганмисиз? (фото)

Жума, 8 июнь куни, Словенияда пўртана кузатилди, унинг давомида катталиги теннис тўпидек келувчи дўл ёғди. Бу ҳақда Vijesti маҳаллий нашри хабар бермоқда.

Энг ёмон вазият Хорватия билан чегарада, Бела краина провинциясида кузатилган.

У ерда катталиги теннис тўпидек келувчи дўл ёғган бўлиб, у автомобиллар ва томларга зарар етказди ҳамда қишлоқ хўжалиги экинларини йўқ қилган.

Ижтимоий тармоқларда тарқалган фотосуратларга кўра, атиги 15-20 дақиқа давомида ёғган дўлнинг диаметри 8-10 сантиметр бўлган.

Экспертлар сўзларига кўра, бу ноодатий пўртана бўлиб, у бир йилда бир неча маротаба кузатилади.

Фото: Facebook /Mitko Blatnik
Фото: Facebook /Mitko Blatnik
Фото: vijesti.rtl.hr
Фото: Facebook /Mitko Blatnik
Фото: Facebook /Mitko Blatnik

Мавзуга оид