Иқтисодиёт | 08:12 / 09.06.2018
45572
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон олтин-валюта захираси 228,4 млн долларга камайди

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан 2018 йил 1 июнь ҳолатига кўра олтин-валюта захираси ҳақидаги маълумотлар эълон қилинди.

Унга кўра республика олтин-валюта захираси 28,12 млрд долларни ташкил қилди.

Улардан 14 млрд – хорижий валютадаги активлар, 14,11 млрд – монетар олтин.

1 июнь ҳолатига кўра соф олтин-валюта захиралари 27,02 млрд долларни ташкил қилди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистоннинг олтин-валюта захираси 2018 йил 1 май ҳолатига кўра ҳам камайганди.

Мавзуга оид