Ўзбекистон | 11:51 / 10.06.2018
19226
1 дақиқада ўқилади

Шавкат Мирзиёев таклифига кўра ШҲТ давлат раҳбарларининг Ёшларга қўшма мурожаати қабул қилинди

ШҲТ Давлат раҳбарлари кенгаши мажлисидан сўнг ҳужжатларни имзолаш маросими бўлди.

Саммит натижалари бўйича Циндао декларацияси қабул қилинди. Яна бир қатор ҳужжатлар имзоланди.

«Ўзбекистон Президентининг таклифига мувофиқ ШҲТ давлат раҳбарларининг Ёшларга қўшма мурожаати қабул қилингани саммитнинг яна бир аҳамиятли воқеаси бўлди», дейилади хабарда.

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти директори Владимир Норов ШҲТ Бош котиблигига тасдиқланди.

Тожикистон вакили Жумахон Ғиёсов ШҲТ Минтақавий аксилтеррор тузилмаси ижроия қўмитаси директори этиб тайинланди.

Шанхай ҳамкорлик ташкилотига раислик Қирғизистон Республикасига ўтди.

Мавзуга оид