Иқтисодиёт | 15:51 / 11.06.2018
9291
1 дақиқада ўқилади

Xiaomi 2018 йилнинг I чорагида 28 миллиондан зиёд смартфон сотди

Фото: Getty Images

Xiaomi компанияси 2018 йилнинг биринчи чорагида 28,4 миллион смартфон сотишга муваффақ бўлганини маълум  қилди. Компаниянинг бу даврдаги фақат смартфонларнинг ўзидан тушган даромади 3,6 миллиард долларни ташкил қилди, дейилади gizchina.com сайтида. 

Тадқиқотлар ва ишланмаларга йўналтирилган маблағлар 172 миллион доллар ёки умумий айланманинг 3,21 фоизини ташкил қилади. Таъкидлаш жоизки, 2017 йилда компания тадқиқот ва ишланмаларга 491 миллион доллар (умумий айланманинг 2,75 фоизи) сарфлаган.

Шунингдек компания қайси смартфонлар кўпроқ оммалашаётгани ҳақида маълум қилган. Сотилган смартфонларнинг 11 миллионга яқини 125 долларгача бўлган нархдаги телефонлардир. Улар 846 миллион доллар даромад келтирган.

125 доллардан 205 долларгача бўлган смартфонлар сотувлари эса 10,9 миллион кўрсаткични қайд этди. 

465 доллар ва ундан юқори баҳоланган флагман смартфонлар сотувлари 496 мингтани ташкил қилди.

Мавзуга оид