Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Австрияда масжидларни ёпмоқчи ва имомларни чиқариб юбормоқчи бўлган канцлерга таҳдидлар кўпайди
Австрия ҳукумати канцлер Себастьян Курц ва вазирларни қўриқлаш хизматини кучайтиришга қарор қилди. Бунга мамлакат ҳудудида еттита масжид ёпилиши ва ўнлаб имомлар чиқариб юборилиши ҳақидаги хабарлардан сўнг ижтимоий тармоқларда уларга таҳдидлар кўпайгани сабаб бўлган, деб хабар қилмоқда OE24.
Таъкидланишича, таҳдидлар Facebook ва Instagram орқали билдирилган. Шундай хабарлар кўпайганидан сўнг, Австрия Конституцияни ҳимоя қилиш ва терроризм билан кураш бўйича Федерал маҳкамаси бу иш билан шуғуллана бошлади.
Курц мамлакат ҳукумати Туркия ислом уюшмасининг 40 нафар имомини мамлакатдан депортация қилиш қарорига келгани ҳақида маълум қилганди. Унинг сўзларига кўра, Австрия ҳудудида еттита масжид ҳам ёпилади.
Эслатиб ўтамиз, бундан аввал Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған Австрия ҳукуматининг масжидларни ёпиш ва имомларни чиқариб юбориш қарорини қоралаганди.
Мавзуга оид
08:51 / 04.06.2026
Германия фуқаролигини олган чет элликлар сони рекорд даражага етди
19:52 / 03.06.2026
Саида Мирзиёева Австрия федерал канцлери билан учрашди
22:50 / 01.06.2026
Саида Мирзиёева Австрия ва БМТ раҳбарияти билан ҳамкорлик истиқболларини муҳокама қилди
20:19 / 01.06.2026