Жаҳон | 09:11 / 12.06.2018
31135
1 дақиқада ўқилади

Германия ҳукумати Трамп ва Меркель тасвирланган фотосуратга изоҳ берди

Германия ҳукумати расмий вакили Штеффен Зайберт G7 саммитидан олинган машҳур фотосурат бўйича изоҳ берди. Унда Германия канцлери Ангела Меркель столга қўлларини қўйиб олган ҳолда қўлларини кўкрагида чалиштирган Дональд Трампга тикилиб тургани тасвирланган, деб ёзмоқда The Independent.

Фото: EPA 

Зайбертнинг сўзларига кўра, суратга изоҳ бериш томошабиннинг ўзига боғлиқ нарса. Унинг таъкидлашича, фотосурат - бу ўша пайтдаги мунозараларнинг фақатгина битта саҳнаси.

«Фотосуратчи бу мунозараларга фақатгина бирозга кира олди, ҳамда бизда бир нечта тасвирлар бор, уларнинг бари бир бирига ўхшашдир», - дея маълум қилди Зайберт.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россия ТИВ Трамп ва Меркель тасвирланган машҳур фотосуратга изоҳ берганди. 

Мавзуга оид