Фан-техника | 08:26 / 13.06.2018
8342
2 дақиқада ўқилади

Tesla минглаб ходимларини ишдан бўшатмоқда

Фото: MIKE BLAKE

Tesla компаниясининг тахминан 4 минг ходими электромобиллар ишлаб чиқарувчиси тузилмасидаги ўзгаришлар туфайли ишдан бўшатилади. Бу ҳақда Business Insider компания раҳбари Илон Маскка асосан хабар бермоқда.

Таъкидланишича, Tesla бизнесини оптималлаштириш туфайли ишдан бўшатиш зарурати пайдо бўлган. Маскнинг компанияга йўллаган расмий мактубида айтилишича, Tesla сўнгги бир неча йил давомида «ўсди ва ривожланди», бу ходимларнинг баъзи мажбуриятлари такрорланишига сабаб бўлди. Унинг фикрича, ҳозир бу позицияларнинг бор эканини «оқлаш мушкул», бироқ улар бундан аввал долзарб бўлган.

Маск маълум қилишича, ходимларнинг тахминан 9 фоизи ишдан бўшатилади. Портал маълумотларига кўра, ҳозирги пайтда Tesla штатида 46 минг ходим бор. Шу тариқа, тахминан 4 минг мутахассис ўз иш жойидан маҳрум бўлади.

Компания раҳбарининг таъкидлашича, Tesla 15 йил давомида йиллик даромадни олиб келмади. Унинг фикрича, компания томонидан барқарор даромадга етишиш жаҳонга экологик тоза энергетикага тезроқ ўтишда ёрдам беради.

Мавзуга оид