Жаҳон | 08:58 / 14.06.2018
19361
1 дақиқада ўқилади

Ким Чен Ин Сингапурдаги саммитдан сўнг дарҳол КХДРга етиб борган

Фото: REUTERS

КХДР етакчиси Ким Чен Ин Сингапурдаги саммит якунланганидан сўнг дарҳол Пхеньянга қайтиб келган. Бу ҳақда Шимолий Корея Марказий телеграф агентлиги хабар қилмоқда.

Reuters’нинг ёзишича, Ким Чен Ин АҚШ президенти Дональд Трамп билан музокаралардан сўнг Хитойга жўнаб кетиши, у ерда ХХР раиси Си Цзиньпин билан якунларни муҳокама қилиши кутилганди. 

Бироқ, Марказий телеграф агентлиги хабарига кўра, Ким Чен Ин Пхеньянга чоршанба, 13 июнь куни, соат 07.00да етиб келган. Шу билан бирга, таъкидланишича, Сингапур аэропортида уни мамлакатнинг юқори мансабли амалдорлари кузатиб қўйган бўлса, Шимолий Корея пойтахтида партия раҳбарлари кутиб олган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Шимолий Корея ОАВ Сингапур саммитини КХДР «буюк ғалабаси» деб атаганди

Мавзуга оид