Ўзбекистон | 10:08 / 15.06.2018
12087
2 дақиқада ўқилади

ИИВ тергов ҳибсхоналари ички тартиб қоидаларига ўзгартириш киритилади

Фото: Kun.uz

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг муҳокамаси порталида Ички ишлар вазирлигининг «Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги тергов ҳибсхоналарининг ички тартиб қоидаларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги буйруғи эълон қилинди.

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги тергов ҳибсхоналарининг ички тартиб қоидаларига киритилиши режалаштирилган ўзгартириш ва қўшимчалар:

159-банд қуйидаги мазмундаги биринчи хатбоши билан тўлдирилади:

«159. Адвокатнинг ҳимоя остидаги шахс билан аудио ва видео кузатув қурилмалари бўлмаган махсус хонада ҳамда бегона шахсларнинг иштирокисиз ўз вақтида ва ҳеч қандай тўсиқларсиз учрашиши таъминланади, бунда адвокат ва ҳимоя остидаги шахснинг суҳбатини учинчи шахслар эшитишини истисно этган ҳолда уларни визуал кўриб туриш имконияти сақлаб қолинади.»;

биринчи хатбошиси тегишлича иккинчи хатбошиси деб ҳисобланади.

161-банддаги «160-бандида» деган сўзлар «160 ва 162-бандларида» деган сўзлар билан алмаштирилади.

Қуйидаги мазмундаги 162-1-банд билан тўлдирилади:

«162-1. Адвокатнинг ҳимоя остидаги шахс билан учрашиш жараёнида электрон воситалардан (мобил телефон, фотоаппарат ва диктофон) фойдаланиш имконияти яратилади. Бунда адвокат томонидан электрон воситалардан маълумотларни қайд этиш билан боғлиқ бўлмаган бошқа мақсадларда фойдалиниш тақиқланади.».

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид