Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг муҳокамаси порталида Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикасининг Экологик таълимни ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарори лойиҳаси эълон қилинди.
Ҳужжат билан қуйидагилар:
Ўзбекистон Республикасининг Экологик таълимни ривожлантириш концепцияси;
Концепцияни амалга ошириш бўйича йўл харитаси тасдиқланиши мумкин.
Қуйидагилар Концепциянинг асосий вазифалари этиб белгиланади:
"Таълим тўғрисида" ва "Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунларига мувофиқ узлуксиз таълим тизимида экологик таълимни ривожлантиришнинг асосий принципларини (тамойилларини) белгилаш, уларни изчиллик билан босқичма-босқич таълим-тарбия жараёнига татбиқ қилиш ва бунинг асосида экологик таълимнинг самарадорлигини янги босқичига олиб чиқиш;
таълим дастурларини мавжуд экологик муаммолар ва уларни бартараф этиш, маиший чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга оширишга доир фаолиятдан келиб чиқиб, такомиллаштириш;
таълим олувчиларнинг эътиборини умумбашарий экологик муаммоларга қаратиш орқали она табиатнинг қайта тикланмас манбаларини сақлаб қолишга бўлган масъулиятини кучайтириш;
таълим олувчиларга экологик таълим ва тарбия беришнинг ва бу борадаги маърифий ишларнинг самарали шакллари ҳамда услубларини ишлаб чиқиш ва жорий этиш;
янги ижтимоий-иқтисодий шароитларда экологик таълимнинг талаб қилинадиган даражаси ва сифатини, кадрлар тайёрлаш тизимининг амалда фаолият кўрсатиши ва барқарор ривожланишининг кафолатларини, устуворлигини таъминловчи норматив, моддий-техника ва ахборот базасини яратиш;
экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бўйича давлат бошқаруви органлари ва таълим соҳасида ўзаро манфаатли ҳамкорликни ривожлантириш.
Белгиланишича, қуйидагилар Йўл харитаси тадбирларини молиялаштиришнинг асосий манбалари ҳисобланади:
Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари;
Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг бюджетдан ташқари маблағлари;








